Бразилияда сув тошқини қурбонлари сони 56 кишига етди

Бразилияда сув тошқини қурбонлари сони 56 кишига етди

Бразилияда кучли ёмғир сабаб сув тошқини қурбонлари сони 56 кишига етди.

Мамлакат жанубидаги Рио Гранде-ду-Сул штатида бир муддат давом этган ёмғирлар вайронагарчилик ва қурбонларга сабаб бўлди.

Фуқаролик мудофааси баёнотида бедарак йўқолган 67 кишини қидириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. 74 жабрланувчи шифохоналарга етказилган.

Қайд этилишича, ёмғир 281 та аҳоли пунктига жиддий зарар етказган. Сув тошқини 377 497 кишига зарар етказди.

Аввалроқ Рио-Гранде-ду-Сул губернатори Эдуардо Лейте расмийлар ҳали ҳам айрим аҳоли пунктларига етиб бора олмаганини айтган эди.

«Биз жуда фавқулодда вазиятни бошдан кечирмоқдамиз. Бу танқидий ҳодиса эмас, балки штат тарихидаги энг ҳалокатли воқеадир», — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!