Эрон ва Миср ташқи ишлар вазирлари Ғазони муҳокама қилди

Эрон ва Миср ташқи ишлар вазирлари Ғазони муҳокама қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн ва Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукри минтақавий масалалар, хусусан, Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилди.

Учрашув Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммити доирасида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Туркия ТИВ матбуот хизмати.

Вазирлар Теҳрон ва Қоҳира ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва минтақавий масалалар, хусусан Ғазодаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Эрон ташқи ишлар вазири Мисрнинг блокададаги Фаластин анклавидаги қирғинни тўхтатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади ва Миср ҳудуди орқали эксклавга инсонпарварлик ёрдамини етказишда Миср маъмуриятидан ёрдам сўради.

Абдуллоҳиан Эрон ва Миср ўртасида диний мавзуларда мулоқотни кенгайтириш фойдали бўлишини айтди.

Миср ташқи ишлар вазири, шунингдек, Миср ва Эрон ўртасидаги мулоқот ва ўзаро ҳамкорликка алоҳида аҳамият беришларини ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга интилишларини билдирди.

Шукри Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларининг оқибатлари жиддий эканини таъкидлаб, ҳозирги сиёсий ташаббуслар Ғазо секторига ҳужумлар тўхтатилишига ва Фаластин халқининг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга олиб келишига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!