Моуриньога Саудиядан кутилмаган таклиф тушди

Моуриньога Саудиядан кутилмаган таклиф тушди

Жозе Моуринью фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассисга "Ал Қодисия" қизиқиш билдирмоқда. Клуб апрель ойида ФИФА билан 2027 йилгача шартнома имзолаган Aramco нефт компаниясига тегишли.

"Ал Қодисия" айни дамда Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасида иштирок этмоқда ва келаси мавсум олий лига йўлланмасини қўлга киритишга жуда яқин турибди. Улар бунинг учун 4 учрашувда бор-йўғи 2 очко тўплашлари керак. Раҳбарият Саудия Арабистони мустақил фонди (PIF) эгалик қиладган клублар билан рақобат қилмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!