Яман ҳуcийлари Қизил денгизда Исроил кемаларига яна ҳужум қилади

Яман ҳуcийлари Қизил денгизда Исроил кемаларига яна ҳужум қилади

Яман ҳуcийлари Исроил портларига кетаётган кемаларга ўзлари ета оладиган ҳар қандай ҳудудда ҳужум қилишга ваъда беришди. Бу ҳақда Яҳё Сари маълум қилди.

“Биз Исроилнинг Ўрта ер денгизидаги портларига борадиган ҳар қандай кемага, исталган минтақадан ҳужум қиламиз”, – деди Сари дадиллик билан.

Шунингдек, у ушбу ҳаракат хабарнома эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол амалга оширилишини айтди.

Ноябрь ойидан бери Яманнинг Ансор Аллоҳ, яъни ҳуcийлар ҳаракати Қизил денгиз, Боб ал-Мандаб бўғози ва Адан кўрфазидаги кемаларга қарши кўплаб ракета ва самолёт ҳужумларини амалга оширди. Ҳусийлар ўз ҳужумларини фаластинликлар билан бирдамлик кампанияси ва Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган урушига қарши норозилик деб атади.

Бу қарор сабабларидан бири сифатида Сари 1,5 миллиондан ортиқ фаластинлик бошпана топган Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида давом этаётган “тажовузкор ҳарбий амалиёт”ни келтирди.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳар куни бомбардимон қилинаётган Рафаҳга қуруқликдаги қўшинларни юбориш билан таҳдид қилди. Исроилнинг қуруқликдаги эҳтимолий ҳужуми халқаро норозиликни келтириб чиқарди. Кўплаб давлатлар, жумладан, АҚШ Исроил ҳукуматини ҳужум қилмасликка чақирди.

Музокараларда ҳали ҳам жиддий тўсиқлар мавжуд. ХАМАС доимий равишда ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларининг Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқилиши ва кўчирилган фаластинликларнинг ўз уйларига тўсиқсиз қайтишини кафолатламайдиган келишувни қабул қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!