Теҳрон, Исфахон ва Шероз аэропортлари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Теҳрон, Исфахон ва Шероз аэропортлари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Меhr агентлигининг маълум қилишича, Теҳрон, Исфахон ва Шероз аэропортлари, шунингдек, мамлакат ғарби, шимоли-ғарби ва жануби-ғарбидаги аэропортлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

Исроилнинг зарбаси ҳақидаги хабарлар ортидан Эрон ҳаво ҳудудидаги камида саккизта рейс ўз йўналишини ўзгартирди, дея хабар бермоқда CNN.

Аввалроқ, Исроил Эрон ҳудудига ракета ҳужумини уюштирди. Бу ҳақда Американинг ABC телеканали хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!