Таълим соҳасида Финляндия билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама этилди

Таълим соҳасида Финляндия билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 19-апрел куни олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Финляндиянинг Ўзбекистонда элчиси (қароргоҳи Ҳелсинкида) Илкка Ряйсяненни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фаҳрий консули Алишер Жўраев қатнашди.

Вазир Финляндия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги бундан қарийб ўттиз йилдан аввал ўрнатилган ва ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

Таълим соҳасидаги ҳамкорлигимиз инновацияларга очиқлигизмизни кўрсатади. Талабалар ва ўқитувчилар учун икки диплом дастурлари ва алмашинув лойиҳаларини амалга ошириш Финляндия ва Ўзбекистон ўртасида кучли таълим тармоғини яратиш йўлидаги саёҳатимизнинг бир дебочасидир.

Элчи жаноблари ўз ўрнида Ўзбекистонда таълимга бўлган эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтди:

– Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга лойиқ. Инновациялар мамлакатларимизни боғлайди ва бу борада биргаликда амалга оширадиган лойиҳаларимиз бисёр. Бизнинг мақсадимиз инновациялар ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдир.

Томонлар ўзаро таълим дастурлари нафақат маданий алмашинувни ривожлантириш, балки мамлакатларимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилишига алоҳида урғу бердилар.

Элчи Илкка Ряйсянен ўтган йили Вазирлик ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган оқава сувларни тозалашга қаратилган лойиҳани давом эттириш масаласини илгари сурди. Эслатиб ўтамиз, Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳузуридаги Инновасион ривожланиш агентлиги, “Олмалиқ КМК” АЖ мутахассислари Тошкент шаҳридаги Нордик халқаро университети (Нордиc университй) ҳамкорлигида “ЭПСE ОЙ” (Финлaндия) компанияси билан Ўзбекистон кон-металлургия саноати оқава сувларини қайта ишлаш бўйича музокаралар олиб борган.

Музокаралар натижасида “Олмалиқ КМК” АЖнинг Мис эритиш заводи оқава сувлар ва Рух ишлаб чиқариш заводи чиқинди сувлар намуналарини лаборатория таҳлиллари учун Финландия компаниясига жўнатилди. Лаборатория синовлари натижасида компаниянинг янги кимёвий реагенти ёрдамида сув намуналари таркибидаги металлар ва бошқа элементлар миқдори сезиларли даражада камайтиришга эришилди. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши саноат оқава сувларининг атроф-муҳитга зарарли таъсири сезиларли даражада камайтиришга олиб келади.

Вазир К.Шарипов лойиҳанинг аҳамиятини юқори баҳолади ва унинг ишга туширилиши кейинчалик нафақат тоғ-кон, балки текстил, чарм саноати ва бошқа соҳаларда жорий этилиши мумкинлигига эътибор қаратди. Томонлар мазкур пилот лойиҳага май ойида старт бериш учун ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Томонлар, шунингдек, Финлaндияда ўтказиладиган йирик СЛАШ фестивалини Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган ИнноWеек ҳафталиги доирасида ташкил қилиш ва унга бутун Марказий Осиё стартапчи ёшларини жалб қилиш масаласини биргаликда ишлаб чиқишга келишдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!