Швейцария Россиянинг 318 миллион долларлик активларини блокдан чиқарди

Швейцария Россиянинг 318 миллион долларлик активларини блокдан чиқарди

Швейцария ҳукумати 2023 йилда Европа Иттифоқининг (ЕИ) айрим шахсларга нисбатан санкциялари бекор қилинганидан сўнг, шунингдек, айрим маблағларнинг келиб чиқишига ойдинлик киритиб, Россия билан боғлиқ бўлган 290 миллион Швейтсария франки (тахминан 318 миллион АҚШ доллари) қийматидаги активларни блокдан чиқарди.

Бу ҳақда Швейцария иқтисодиёт бўйича давлат котибияти маълумотида айтилади, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб.

«Аввал эҳтиёт чоралари билан музлатиб қўйилган 140 миллион швейцария франки (тахминан 153 миллион доллар) қийматидаги активлар тергов натижасида уларни музлатиш учун қонуний асослар тақдим этилмагани учун блокдан чиқарилди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, блокировка қилинган Россия активларининг умумий миқдори 150 миллион Швейцария франкига (тахминан 165 миллион АҚШ доллари) камайтирилди, чунки конфедерация томонидан нишонга олинган бир қатор шахслар Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!