Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди
![Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди](/photos/news/1Xf2NBH5Q6LchZ4.jpeg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан “O’.” АЖ Сирдарё вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” МЧЖ собиқ мансабдор шахслари лизинг шартномаси асосида МЧЖга етказиб берилган 1 дона “ТТЗ-811” русумли тракторини бошқа шахсларга сотиб юборилганлиги, шунингдек 9 дона “TTZ-811” русумли тракторга шикаст етказиб, “O.” АЖ манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).