Шимолий Корея Россияга нима берган?
![Шимолий Корея Россияга нима берган? Шимолий Корея Россияга нима берган?](/photos/news/j3VG0FaxJbVzHzE.jpeg)
Россия Шимолий Кореядан 6700 га яқин контейнерда снарядлар олган болиши мумкин, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.
Бу миқдордаги контейнерлар тахминан 3 миллионта 152 мм калибрли снарядларни ташиш учун етарли. Ўқ-дорилар 2023 йил сентябридан Россияга юборилган бўлиши мумкин.
Аввалроқ Шимолий Корея «бошқариладиган» снарядларга эга 240 миллиметрли янги ракета тизимини ишлаб чиққани, у жорий йилнинг бошида Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга топширилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).