Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига етиб борди. Пойтахт аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Таъкидлаш жоизки, олий даражадаги музокараларда етакчилар Ўзбекистон—Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашади.

Ташриф дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда Made in Uzbekistan маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ректорлар форуми ва Душанбе шаҳрида бизнес форуми ўтказилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил сентябрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга борганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!