Финландия АҚШга 15 та ҳарбий база очишга рухсат берди

Финландия АҚШга 15 та ҳарбий база очишга рухсат берди

Шартномага кўра, АҚШ кўрсатиб ўтилган объектларда ўз ҳарбийлари ва ҳарбий техникаларини жойлаштира олади. Финландия ҳукумати америкаликлар фойдаланадиган жойларнинг хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олади.

Финландия мудофаа вазири Антти Ҳяккяненнинг сўзларига кўра, Ҳелсинки ва Вашингтон мудофаа ҳамкорлишини янада чуқурлаштиришни режалаштирмоқда. АҚШ худди шундай келишувни 20 дан ортиқ давлат билан имзолаган. Шартнома америкалик ҳарбийларнинг доимий асосда Финландияда бўлиб туриши учун асос яратади.

Мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни икки давлат ўтган йилнинг 18 декабрида имзолаган. Келишув билан танишиб чиққан Reuters маълумотларига кўра, 15 та объект қаторида тўртта авиабаза, ҳарбий порт ва мамлакат шимолидаги темирйўл ҳам бор. Шунингдек, ҳарбий мол-мулклар учун омборлар Россия чегарасига элтувчи йўллар четига жойлаштирилади.

Россиянинг жанговарлиги юқори Шимолий флоти ва стратегик авиацияси жойлашган жойга яқин айнан шимолий шарқий қисмда Финландия НАТОга Россияга қарши туришда ёрдам бера олади, деган эди аввалроқ АҚШнинг истеъфодаги генерал-майори Гордон Дейвис. Финландия Рованиеми шаҳри яқинидаги авиабазани ҳам модернизация қилади, у ерда 2026 йилга бориб, АҚШдан сотиб олинадиган 64 та F-35 қирувчи самолётлари жойлаштирилади. Можаро юз берадиган бўлса, Рованиеми НАТО кучларининг минтақавий оператив марказига айланади. Бу шаҳар орқали Шввециянинг Торнио шаҳригача темирйўл тортилган.

Апрел ойи охирларида Россия армияси тактик ядровий қуроллар комплексини Финландия билан чегарага кўчирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!