Ўзбекистонлик сармоядорлар Афғонистонда кўмир қазиб олишга қизиқяпти

Ўзбекистонлик сармоядорлар Афғонистонда кўмир қазиб олишга қизиқяпти

Ўзбекистонлик сармоядорлар Толибон ҳукумати раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон томони мамлакатдаги кўмир конларига (қазиб олиш ва қайта ишлаш) сармоя киритишдан манфаатдор эканликларини билдиришган.

ToloNews’нинг ёзишича, ўзбекистонлик сармоядорлар, шунингдек, кўмир ёрдамида электр энергия ишлаб чиқариш, стандарт нефтни қайта ишлаш заводларини қуриш, цемент ва тўқимачилик фабрикалари, туз қазиб олиш ва электрон бошқарув каби масалаларда ҳам ҳамкорлик таклиф қилган.

Мулла Абдул Ғани Барадар ўзбекистонлик инвесторларни Афғонистондаги масъул идоралар улар билан ҳамкорлик қилишига ишонтирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!