Португалия устози ғалаба сирини айтди

Португалия устози ғалаба сирини айтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоаси Евро-2024 чорак финалига чиққанидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизнинг сиримиз - Диогу Кошта, бутун Европа футболининг асосий яширин сири. Бугун у ўзини янги даражада кўрсатди, у аввал яккама-якка вазиятни олиб чиқди, кейин эса пенальтилар сериясида концентрациясини сақлаб, учта сэйвни амалга оширди. Биз у билан фахрланишимиз керак.

Плей-офф ўйинлари ўзига хос ньюансларга эга бўлган алоҳида турнирдир. Кийиниш хонамизда ақл бовар қилмайдиган муҳит ҳукм сурмоқда", - дея Мартинеснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!