Ўзбекистонлик 12 ёшли шахматчи жаҳон чемпионати финалида

Ўзбекистонлик 12 ёшли шахматчи жаҳон чемпионати финалида

Грузиянинг Батуми шаҳрида 8-12 ёшли шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати ҳал қилувчи плей-офф босқичига кирди. Қизиқарли кечган етти турдан сўнг барча ёш тоифаларида медалларга асосий даъвогарлар номи аниқланди.

Олтита ёш тоифасида совриндорликка номзодлар қаторида ўзбекистонлик Билолиддин Обидовнинг борлиги мамлакатимиз жаҳон шахматига яна бир истеъдод эгасини етиштириб берганидан далолат.

Жаҳон чемпионатида Билолиддин Обидов 12 ёшлиларнинг ”А” гуруҳида етакчиликка эришиб, хитойлик Хаомин Ку билан олтин медалга ким ҳақлироқ эканига ойдинлик киритади.

Кеча даъвогарлар ўртасида ўтказилган илк ўйинда ҳамюртимиз хитойлик шахматчини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 2 июль куни Хаомин Ку - Билолиддин Обидов ўртасида ташкил этиладиган жавоб ўйинида ҳам Обидовнинг қўли баланд келса, 12 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлади.

Мазкур ёш тоифасида бронза медали учун баҳс италиялик Дамир Булгак ва грузиялик Габриел Габададзе ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу шахматчиларнинг илк ўйинида томонлар муроса йўлини танлаганди.

Шунингдек, 8 ёшлилар ўртасида чемпионлик учун қозоғистонлик Ризат Улан ва АҚШ вакили Аиден Линюан Ли, 10 ёшлилар орасида Нурали Болашаков (Қозоғистон) - Ченхуан Лин (АҚШ), 8 ёшли қиз болалар ўртасида Стелла Хин (АҚШ) - Реана Кинзябулатова (ФИДE),10 ёшли шахматчи қизлар ўртасида Милана Филиппова (Қозоғистон) - Алиса Анриетта Юнкер (ФИДE), 12 ёшлилар ўртасида Хуэ Тианхао (Хитой) - Пратите Бордолои (Ҳиндистон) олтин учун кураш олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!