Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин давом этмоқда

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин давом этмоқда

Юртимиз спорт тарихидаги муҳим мусобақа — футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига қисқа муддат қолмоқда. Мазкур нуфузли мусобақага тайёргалик жараёни айни кунга келиб қизғин паллага кирди.

Кеча Андижон шаҳрига ФИФА ва ЎФАнинг хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи ташриф буюрди. Маълумки, Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуаси Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Испания, Қозоғистон, Ливия ва Янги Зеландия сингари номдор жамоалар иштирокидаги учрашувларни, шунингдек, плай-офф ўйинларини ўзида қабул қилади.

Андижон вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шуҳрат Абдураҳмонов, шунингдек, ФИФА ва ЎФА ишчи гуруҳи томонидан мундиал давомида «Универсал» спорт мажмуасида хавфсизликни юқори даражада таъминлаш бўйича зарур масалалар муҳокама қилинди.

ОАВ, мухлислар ва ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан кейинги режалар белгиланди. Иштирокчи жамоалар жойлашадиган меҳмонхоналар ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, инспекция давомида Андижон мезбонлик қиладиган ФИФА Жаҳон чемпионатини ўйинларини юқори савияда ташкил этиш бўйича навбатдаги ишлар муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!