Саудия Арабистони шарқида 7 та йирик нефть ва газ конлари аниқланди

Саудия Арабистони шарқида 7 та йирик нефть ва газ конлари аниқланди

Саудия Арабистони расмийлари 1 июль куни мамлакат шарқида 7 та йирик нефть ва газ конлари топилганини эълон қилган. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги баёнотига асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.

Янги конлар Шарқий вилоят ёки Бўш квартал деб аталган ҳудудда аниқланган. Ушбу кимсасиз ҳудуд Яман, Уммон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари билан чегарада жойлашган.

Саудия Арабистони энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Саудий захиралар мамлакатнинг энг йирик нефть магнати — Aramco томонидан топилганини айтган. Топилган манбаларнинг иккитаси ноанъанавий нефть конлари, битта енгил араб нефти депоти, иккита табиий газ кони ва иккита табиий газ резервуаридан иборат эканлиги эълон қилинган.

Aramco тез фурсатда конларни ишга тушириш учун молиялаш дастури ишлаб чиқиши хабар берилган. Конларнинг сиғими ва захирасини аниқлаш учун Бўш кварталга тадқиқотчилар гуруҳи жўнатилган.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони жаҳонда мавжуд нефть захираларининг 17 фоизига эгалик қилади. Ушбу миқдор мамлакатни захиралар бўйича дунёдаги энг йирик иккинчи қазиб олувчига айлантирган.

Мамлакат 2023 йилда 121 миллиард долларлик нефть экспорт қилган. 2022 йилда эса бу қиймай 161 миллиард долларга тенг бўлган. Нефть ва газни қайта ишлаш саноати мамлакат иқтисодиётининг алоҳида тармоғини ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!