Қозоғистон ҳаво флоти А400М билан тўлдирилади

 Қозоғистон ҳаво флоти А400М билан тўлдирилади

Европанинг Airbus самолёт ишлаб чиқарувчиси А400М ни Қозоғистон рангларига бўяб бўлганини маълум қилди, бироқ ҳозирча «21» рақамли самолёт айнан қачон мамлакатга топширилишини аниқламади. Ҳаммаси бўлиб Қозоғистон иккита шундай самолётга буюртма берган: иккаласи ҳам шу йил етказиб берилиши керак.

Airbus А400М - оғир юк ташувчи ҳарбий транспорт самолёти. У ҳарбий, фуқаролик ва гуманитар миссияларни бажаришга қодир ва фавқулодда вазиятларда тезкор жавоб бериш учун ҳам самаралидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!