Қирғизистон мудофаа вазири Беларусга ташриф билан келди

Қирғизистон мудофаа вазири Беларусга ташриф билан келди

Бактибек Бекболотов беларуслик ҳамкасби Виктор Хренин билан учрашади.

Куни кеча мудофаа идоралари бошлиқлари телефон орқали мулоқот қилиб, кейин шахсий учрашувга келишиб олдилар.

Октябрь ойида Бекболотов Қирғизистон Беларусдан Печора-2БМ зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани ҳақида хабар берган эди. Тизим «яқин кунларда» етиб келиши ва Боткен вилоятига жойлаштирилиши керак эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!