Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарлар шоир ва актёр Эркин Бозоровнинг фотосурати ҳамда "АТ Халқ банки" номидан фойдаланиб, гўёки фуқароларимизга "50.000.000 сўмгача 10%ли микроқарз берилаётгани" мазмунида тарқатаётган хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!