АҚШда Ф-16 самолёти ҳалокатга учради

АҚШда Ф-16 самолёти ҳалокатга учради

АҚШ Қуролли кучларига тегишли Ф-16 самолёти Нью-Мексико штатидаги Ҳолломан авиабазаси яқинида ҳалокатга учради.

Қайд этилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан 11:50 атрофида содир бўлган. Қирувчи самолёт бортида фақат учувчи бўлган. У ўз вақтида катапульта қилган ва тиббий ёрдам олган. Унинг соғлиғи ҳақида хабар берилмаган.

Ҳодиса сабаблари ошкор этилмаган. Таъкидланишича, бу сўнгги олти ой ичида учинчи Ф-16 ҳалокатидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!