Исроил Патриот тизими билан хайрлашмоқда

Исроил Патриот тизими билан хайрлашмоқда

Исроил ҳаво кучлари ўзининг эскирган Патриот ҳаво мудофаа тизимларидан воз кечиб, замонавийроқ қуроллардан фойдаланишга ўтишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда The Times of Israel ёзмоқда.

Мақолада қайд этилишича, улар февраль ойида Исроил армиясида қайта қуролланиш ҳақида гапира бошлаган. Маълум бўлишича, бир нечта Патриот ҳаво мудофаа тизимлари икки ой ичида бутунлай фойдаланишдан тўхтатилади. Ишдан чиқарилган батареялар янада ривожланган ҳаво мудофаа тизимлари, хусусан, David’s Sling тизими ва Темир гумбаз билан алмаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!