Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-тарож қилинди

Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-тарож қилинди

Қуйидаги ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан:

▪️“Хўжа Калон” масжидида 731 млн сўм;
▪️“Хусайни” мадрасасида 216 млн сўм;
▪️“Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн сўм талон-тарож қилинган.

🔸Бундан ташқари шаҳардаги 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм;

🔸2,3 млрд сўм товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган.

Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноят иши қўзғатилди, дейилади Бош прокуратура хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!