Хорижда ишлаб чиқарилган тамакини 34,2 млн сўмга сотаёганшахс ушланди

Хорижда ишлаб чиқарилган тамакини  34,2 млн сўмга сотаёганшахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.К. ва Г.Б. даромад орттириш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 2 680 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Б.В.га 34,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!