Россия Одессани ўққа тутди, ҳалок бўлганлар бор

Россия Одессани ўққа тутди, ҳалок бўлганлар бор

Россия Қуролли кучларининг Украинанинг Одесса шаҳрини ўққа тутиши натижасида 3 киши ҳалок бўлди ва яна 3 киши яраланди.

Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Олеҳ Кипер маълум қилди.

Унга кўра, Россия армияси шаҳарга баллистик ракеталар билан ҳужум қилган.

«Ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши яраланди. Жабрланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрди», деди у.

Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучларининг 1 миллионга яқин аҳолиси бўлган Одесса шаҳрига қилган охирги ҳужуми 29 апрель куни амалга оширилган эди. Ўша ҳужум натижасида 5 киши ҳалок бўлган, 23 киши яраланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!