Украина МДҲ доирасидаги соғлиқни сақлаш бўйича келишувдан чиқди

Украина МДҲ доирасидаги соғлиқни сақлаш бўйича келишувдан чиқди

Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди.

Бу ҳақда ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук маълум қилди.

«Вазиятнинг тубдан ўзгариши муносабати билан Украина 1992 йил 26 июнь куни Минскда имзоланган соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди», деди у.

Украина келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича иккита протоколдан ҳам чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!