«Шэньчжоу-17» космик кемаси экипажи Ерга қайтди

«Шэньчжоу-17» космик кемаси экипажи Ерга қайтди

«Шэньчжоу 17» космик кемаси экипажи Хитой орбитал станциясида олти ой бўлганидан сўнг Ерга қайтди.

“Сешанба куни Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном туманидаги “Дунфэн” қўниш майдонига “Шенчжоу-17” космик кемасининг қайтиш капсуласи астронавтлар билан қўнди”, - дея хабар беради “Синьхуа” агентлиги.

«Шэньчжоу-17» экипаж аъзолари Тан Хунбо, Тан Шэнцзе ва Цзян Синьлинь қўнгандан сўнг капсулани бушатишди. Космонавтларнинг соғлиғи яхши, миссия муваффақиятли якунланди”, - дея маълум қилди Хитой Халқ Республикаси Коинотга парвозлар дастури маъмурияти.

«Тяньгун» космик станциясида экипажнинг ротацияси ўтган ҳафта охирида амалга оширилди. Янги «Шэньчжоу-18» экипажи орбитал станцияда иш бошлади.

Хитойнинг «Тяньгун» орбитал станцияси тахминан 400 км баландликда жойлашган. У 2022 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилган ва уч кишига мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!