Польша НАТО машғулотлари туфайли Россия билан чегарага ҳарбий техника ўтказади

Польша НАТО машғулотлари туфайли Россия билан чегарага ҳарбий техника ўтказади

Польша Қуролли Кучлари Шимолий Атлантика альянсининг “Steadfast Defender 2024” машғулотлари муносабати билан мамлакат шимолига, шу жумладан Калининград вилояти билан чегараларига оммавий равишда техника ўтказади.

Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

“Яқин келажакда айниқса эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз, чунки йўлларда кўплаб ҳарбий карвонларга дуч келишингиз мумкин”, — дейилади баёнотда.

Польша қуролли кучларининг аниқлик киритишича, кулминацион нуқта 4-6-май кунлари Ғарбий Померания, Померания ва Варм-Масурия воеводаликлари ҳудудларида бўлади.

Охирги иккитаси Калининград вилояти билан чегарадош.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!