Норвегия Украинага қўшимча 630 миллион доллар ажратади

Норвегия Украинага қўшимча 630 миллион доллар ажратади

Норвегия Киевга қиролликнинг 2024 йилги бюджетидан 7 миллиард крон (632 миллион доллар) миқдорида қўшимча ёрдам беради, деди бош вазир Йонас Гар Стёре.

Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Унга кўра, ажратилган маблағдан 6 миллиард крон (540 миллион доллар) Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.

Қолган маблағлар гуманитар ва фуқаролик дастурларини молиялаштиришга йўналтирилади. Шу тариқа, Норвегия ҳукумати жорий йилда Киевга ёрдам учун ажратган умумий сумма 22 миллиард кронга (1,98 миллиард доллар) етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!