Европа Иттифоқи чақирув ёшидаги фуқароларни Украинага топшириши керакми?

Европа Иттифоқи чақирув ёшидаги фуқароларни Украинага топшириши керакми?

Полша Мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камишга кўра, Европа Иттифоқи чақирув ёшидаги фуқароларни Украинага топшириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Косиняк-Камиш бундай фикрни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди.

"Бугун биз Вазирлар Маҳкамасида ҳарбий хизматга чақиришдан бўйин товлаган Украина фуқароларни қидириш ва уларни юртига қайтариш имконияти ҳақида гаплашдик. Бу масалада Европа даражасида, Киев ва Брюссел ўртасида муҳокамалар олиб борилаётганидан хабарим бор", — дея таъкидлади вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!