Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Полиция намойишчиларни куч ишлатиб тарқатиб юборди

Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Полиция намойишчиларни куч ишлатиб тарқатиб юборди

30 апрел оқшомида Тбилисида полиция махсус кучлар ёрдамида намойишчиларни тўғрисидаги сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган ҳолда тарқатди.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш тартибини якунлашга улгурмаган ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси депутатлари парламент биносидан бир соатдан кўпроқ чиқиб кета олмади.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили парламент яқинида “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида“ги қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишининг кескин тарқатилишини қоралади.

"Гуржистон халқи тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Барча масъулият бутунлай ҳукумат зиммасига тушади", — деб ёзди у 30 апрел, сешанба куни X ижтимоий тармоғида #notoRussianlaw - #РоссияҚонунигаЙўқ ҳештегини қўшиб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!