Британия бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чеклов жорий қила бошлади

Британия бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чеклов жорий қила бошлади

30 апрелдан Буюк Британия Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳудудидан ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотлари – гўшт, балиқ, пишлоқ, тухум, гуллар ва кўчатлар олиб келинган юк машиналари ва контейнерларни текширишни бошлади.

Бу 2021 йилдан кейин Европа Иттифоқидан озиқ-овқат ва ўсимликларни олиб кириш тартибига киритилган иккинчи йирик ўзгаришдир.

Аввалроқ – жорий йилнинг январь ойида ўрта ва юқори хавфли импорт қилинадиган барча маҳсулотлар (масалан, гўшт ва сут маҳсулотлари) Буюк Британияга олиб киришдан олдин махсус сертификатга эга бўлиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилинган эди. Бу хориждан касаллик ва зараркунандалар кириб келишининг олдини олади, дейди расмийлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!