Хитойлик инвестор Янги Наманган туманига 50 млн доллар сармоя киритади

Хитойлик инвестор Янги Наманган туманига 50 млн доллар сармоя киритади

Trade Promotion Association of CCEA Shanghai DunShi Industrial Co Ltd раҳбари Mr.Yuan Yongqui Янги Наманган тумани салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида туманга келди.

Меҳмонга туманнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвесторларга яратилган шароит ва қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, айни пайтда чет эл инвесторлари томонидан Янги Наманган туманида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Музокаралардан сўнг инвестор Янги Наманган туманида қуёш электр станцияси ва автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш учун қиймати 50 млн доллар миқдоридаги лойиҳага сармоя киритадиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!