Исроил Рафаҳ шаҳрига ҳар қандай ҳолатда ҳужум уюштирмоқчи

Исроил Рафаҳ шаҳрига ҳар қандай ҳолатда ҳужум уюштирмоқчи

Исроил Бош вазирига кўра, Исроил Рафаҳ шаҳрига, ҲАМАС билан асирларни алмашиш бўйича келишувга эришилган ёки эришилмаганидан қатъи назар, қуруқликдан ҳужум уюштиради.


Исроил ҳукумати раҳбари маъмуриятининг баёнотига кўра, Нетаняҳу Ғазо секторидаги ҲАМАС қўлидаги маҳбусларнинг яқин қариндошларини Исроил “барча мақсадларга эришилмагунича” анклавга ҳужумларни тўхтатмаслигига ишонтирган.

Нетаняҳунинг баёноти Қоҳирада ҲАМАС билан асирларни алмашиш бўйича билвосита музокаралар давом этаётган бир пайтда берилган. Бир кун аввал Миср матбуоти ҲАМАС делегацияси Миср пойтахтини тарк этгани ва Мисрнинг маҳбуслар алмашинуви ҳақидаги сўнгги таклифига ёзма жавоб юборишини хабар қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!