Путин: Москва Украина бўйича мулоқотга очиқ

Путин: Москва Украина бўйича мулоқотга очиқ

Россия можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун Украина бўйича мулоқотга очиқ, аммо музокаралар унинг манфаатларини ҳисобга олиши ва глобал барқарорлик ва ишончли хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш билан бирга бориши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Хитойнинг Синьхуа агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, унинг матни Кремль сайтида чоп этилди.

“Биз бу можаронинг тинч йўл билан ҳар томонлама, барқарор ва адолатли ҳал этилишини истаймиз ва биз Украина бўйича мулоқотга очиқмиз”, — деди Россия раҳбари.

Унинг таъкидлашича, "бу можарода иштирок этаётган барча мамлакатлар, шу жумладан Россия манфаатларини ҳисобга оладиган музокаралар бўлиши керак".

“Глобал барқарорлик, ҳам қарама-қарши томон учун, ҳам, албатта, Россия учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида жиддий суҳбат бўлса, бу ишончли кафолатлар бўлиши керак”, деди Путин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!