АҚШ Грузия билан ҳарбий машғулотларни номаълум муддатга қолдирди

АҚШ Грузия билан ҳарбий машғулотларни номаълум муддатга қолдирди

Қўшма Штатлар ва Грузия ҳарбийлари иштирокидаги Noble Partner машқлари 25 июлдан 6 августгача бўлиб ўтиши керак эди, аммо ҳозир номаълум муддатга қолдирилган. Вашингтон буни Грузия ҳукуматининг АҚШ ва бошқа Ғарб тузилмаларига нисбатан айбловлари билан изоҳлади.

Аввалроқ Тбилиси Ғарб давлатларини Грузияга босим ўтказганликда, шунингдек, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ва мамлакат ҳукуматига қарши икки марта давлат тўнтаришига уринишда қатнашганликда айблаган эди.

Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлиги Грузия мудофаа кучлари билан ҳамкорликни давом эттиришга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!