Тошкент вилоятида ишчи ва тарбиячи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкент вилоятида ишчи ва тарбиячи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкент ва Қуйичирчиқ туманида икки киши бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Камбағалликка қарши курашиш бошқармаси буйруқларида маълум қилинган.

Жумладан, шу йилнинг 15 январида Тошкент туманида давом этаётган қурилишда К.Б.10-қаватдан йиқилиб тушиш оқибатида вафот этган.

Қуйичирчиқ туманида ташкилот тарбиячи ёрдамчиси Х.З (аёл киши) трансформаторни суратга олиш жараёнида ток уриши сабаб оламдан ўтган.

Буйруқларга кўра, ҳар иккала ҳодиса юзасидан махсус комиссич тузилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари юзасидан маълумотлар тегишли жойларга тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!