Германия Украинага учинчи Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб берди

Германия Украинага учинчи Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб берди

Бу ҳақда Германиянинг Киевдаги элчиси Мартин Eгер маълум қилди.

"Бу Украина аҳолиси ва инфратузилмасини самолётлар, дронлар ва ракеталар ҳужумларидан ҳимоя қилишни кучайтиради. Сўнгги ойларда тизимнинг украиналик экипажи Германияда тегишли тайёргарликни муваффақиятли якунлади", — деб ёзган дипломат Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Берлин Украинага учтадан ортиқ Patriot тизимини беролмаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу миқдор Бундесверда мавжуд ушбу турдаги тизимларнинг тўртдан бир қисмини ташкил этади.

Бунгача Украина Қуролли кучлари АҚШ, Германия ва Нидерландиядан камида тўртта Patriot ҳаво мудофаа тизимини олган. Июн ойининг охирида Руминия яна бир шундай тизимни Украинага етказиб беришини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!