Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Мексикада бир инсон ҳаётига зомин бўлди

Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Мексикада бир инсон ҳаётига зомин бўлди

Ярим енгил вазн тоифасида IBF ва WBO йўналишлари бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Орландо Салидо Сорано штатида (Мексика) бахтсиз ҳодисага сабаб бўлди.

Бу ҳақда ESPN журналисти Сальвадор Родригес хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Салидо ўзининг "Пикап" русумли машинасини турар-жойга бориб урган. Оқибатда уч киши, жумладан Орландонинг ўзи ҳам жароҳатланган. Афсуски, жароҳатланганлардан бири бир неча соатдан кейин ҳалок бўлган.

Ҳозирда Салидо касалхонада бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳимоясида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Орландо Салидо охирги жангини 2017 йилнинг декабрида Мигель Романга қарши ўтказиб, тўққизинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган. У профессионал боксда 44 ғалаба (31 нокаут), 14 мағлубият ва битта дурангга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!