ҲАМАС Ғазо секторида сулҳ тузиш учун янги таклиф киритганидан кейин Исроил гуруҳ билан музокараларни давом эттиришга рози бўлди —Reuters

ҲАМАС Ғазо секторида сулҳ тузиш учун янги таклиф киритганидан кейин Исроил гуруҳ билан музокараларни давом эттиришга рози бўлди —Reuters

Исроил разведка хизмати Моссаднинг раҳбари Девид Барнеа келишув тафсилотларини, шу жумладан, ҲАМАС асирлигидаги гаровга олинганларни озод қилишни муҳокама қилиш учун Қатарга борди, деб аниқлик киритди The Times of Israel.

"Kелишувга эришиш учун имконият бор. ҲАМАС томонидан илгари сурилган таклиф жуда муҳим жиҳатни ўз ичига олади", — деди Исроил музокаралар гуруҳидаги манба Reuters'га.

Исроил ҲАМАСдан сулҳ келишуви бўйича навбатдаги таклифни 3 июл куни олган. Бу май ойи охирида президент Жо Байден томонидан тақдим этилган АҚШ режасига жавоб бўлди. Таклиф уч босқичдан иборат. Биринчиси гаровга олинган ироилликлар ва фаластинлик маҳбусларни алмашишни, шунингдек, қисқа муддатли сулҳни назарда тутади.

Фаластин расмийси Reuters'га ҲАМАС баъзи нуқталарда, агар Исроил буни маъқулласа, қисман келишувга эришишга имкон берадиган "мослашувчанлик намойиш этганини" айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!