Тунги рейдда 700 млн. сўм қарзи бўлган қидирувдаги корхонанинг автомашинаси ушланди

Тунги рейдда 700 млн. сўм қарзи бўлган қидирувдаги корхонанинг автомашинаси ушланди

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор "Ғ.М.С." корхонасидан ундирувчи "А.Т.М" корхонаси ҳамда бошқа ундирувчилар фойдасига жами 701 млн. 377 минг сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро иши Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгандан қарздор корхонага бир неча ундирувчи юридик шахслар фойдасига жами 700,3 млн. сўм миқдоридаги қарз суммаларини ихтиёрий қоплаши учун қонун талаби асосида муддат берилган.

Бироқ, қарздор ихтиёрий муддатда ҳам қарздорликни тўламаганидан сўнг, унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Абдукаримовнинг 08.03.2024 йилдаги қарорга кўра, корхонага тегишли бўлган "Nexia 3" русумли транспорт воситасига банд солиниб, қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувдаги мазкур транспорт воситаси айни кунларда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тунги рейд тадбирлари давомида, пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётган пайтида ушланиб, кейинги ижро ҳаракатларини олиб бориш учун жарима майдонига жойлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!