"Ўйчан йигит": Хитойда Лукашенконинг кенжа ўғли қандай ўқиётгани ҳақида университет котиби фикр билдирди

"Ўйчан йигит": Хитойда Лукашенконинг кенжа ўғли қандай ўқиётгани ҳақида университет котиби фикр билдирди

Беларус президентининг кенжа ўғли Пекин университетида беларуслик талабалар гуруҳи таркибида алмашув курсисида таҳсил олмоқда. Университет партия қўмитаси котиби Хао Пингнинг таъкидлашича, барча Беларус талабалари "жуда тиришқоқ ва изланувчан: улар ўқишни яхши кўрадилар, улар лабораторияларда фаол ишлайдилар, шунинг учун улар фақат яхши баҳоларга эга".

Николай Лукашенко 19 ёшда, 2022 йилда мактабни олтин медал билан тамомлаган. Пекин университетида биотехнология бўйича таҳсил олади. Ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, "у ўзини жуда камтар тутади ва отасининг кимлигини ҳеч кимга айтмайди".

Мен уни кузатдим, у ҳақиқатан ҳам жуда яхши талаба, курснинг энг яхши талабаси. "Ўйчан йигит", деди Хао Пинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!