Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

15-24 июль кунлари Арманистонда АҚШ ва Арманистон ҳарбийлари иштирокида «Бургут ҳамкори» ҳарбий машғулотлари ўтказилади.

Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «Репорт» Арманистон ОАВларига таяниб.

«Машқларда Арманистон қуролли кучларининг тинчликпарвар бригадаси, АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги ҳарбий хизматчилари ҳамда Канзас миллий гвардияси иштирок этади», — дейилади хабарда.

Машғулотлардан кўзланган мақсад халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этувчи бўлинмаларнинг мувофиқлаштириш даражасини ошириш, бошқарув ва тактик алоқа соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, жанговар шайликни оширишдан иборатлиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!