Буркина-Фасо, Мали ва Нигер конфедерацияга бирлашади

Буркина-Фасо, Мали ва Нигер конфедерацияга бирлашади

Африканинг учта давлати – Буркина-Фасо, Мали ва Нигер етакчилари конфедерацияга бирлашишга қарор қилди, деб хабар бермоқда AFP.

Агентлик «каттароқ интеграция» учун ҳаракатнинг бир қисми сифатида конфедерацияни яратиш қоидаларини ўз ичига олган ҳужжатга ишора қилади.

ActuNiger хабарига кўра, 6 июль куни Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида Саҳел давлатлари альянси (АЭС) Давлат раҳбарлари коллежининг саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу ҳамкорлик формати 2023 йил 16 сентябрда Нигер, Буркина-Фасо ва Малининг ўтиш даври ҳукуматларининг уч президентлари томонидан Липтако-Гоурма Хартияси имзоланганидан сўнг яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!