Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Жиноий ишни тергов қилаётган терговчи ҳам қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган

Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Жиноий ишни тергов қилаётган терговчи ҳам қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган

15 ёшли қизни Навоийдаги музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир неча болалар зўрлаб, ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилган. Бошқа бир бола эса уни номаълум жойга олиб кетиб, ўша ерда бир неча маротаба жинсий муносабатда бўлган. Ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят ишида терговчи бўлган ИИБ ходими эса, қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

Манбаларга кўра, ҳозирда терговчи қамоққа олинган. Иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!