Баҳодир Жалоловни қандай қилиб мағлуб этса бўлади?

Баҳодир Жалоловни қандай қилиб мағлуб этса бўлади?

1996 йилги Атланта Олимпиадаси чемпиони Василий Жиров Қамшибек Кункабоэвнинг Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш учун имкониятлари қандай эканлиги ва Ўзбекистон вакилини мағлуб этиш учун қозоғистонлик боксчи нима қилиши кераклиги ҳақида Sports.кз нашри билан ўртоқлашди.

“Қамшибекда Жалоловни енгиш имконияти бор. Агар у жангга яхши тайёрланса ва жанг олдидан Баҳодирни жанг олдидан визуал тарзда мағлуб эта олса, шундай бўлади. У ғалабани тасаввур қилиши ва ўзига ишониши керак бўлади”, — деди қозоғистонлик машҳур спортчи.

Маълумот учун, Олимпиададаги олтиндан ташқари, боксчи икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва совриндори, ҳаваскорлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори, профессионал бокс бўйича IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади. У профессионал бокснинг асосий йўналишларидан бирида чемпионлик унвонини қўлга киритган биринчи қозоқ боксчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида бокс бўйича баҳслар 27 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!