Орбан Москвага сафари: Миссия бажарилди!

Орбан Москвага сафари: Миссия бажарилди!

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг фикрича, у Москвага ташрифининг асосий мақсади – Россия президенти Владимир Путин билан Украинада тинчликка эришиш учун энг қисқа йўл бўйича мулоқотни бошлашга эришган. Венгрия ҳукумати раҳбари, шунингдек, ўзининг тинчликпарварлик миссияси 8 июль куни давом этишини маълум қилди, дея хабар беради ОАВ.

«Президент Путин билан музокараларни якунладим. Мақсадим тўғридан-тўғри мулоқот каналларини очиш ва тинчлик сари энг қисқа йўлда мулоқотни бошлаш эди. Миссия бажарилди! Ва душанба куни давом этади», деб ёзди Орбан ижтимоий тармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!