Россиялик курашчилар Париждаги ёзги Олимпиадада қатнашмайди

Россиялик курашчилар Париждаги ёзги Олимпиадада қатнашмайди

Россиялик курашчилар 5-11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмайди. Бу ҳақда Россия кураш федерацияси маълум қилди, деб хабар беради «Репорт» .

Маълум қилинишича, россиялик спортчилар 18 та мумкин бўлган Олимпиада лицензиясидан 16 тасини қўлга киритган. Бироқ Халқаро олимпия қўмитаси унвонли курашчилар Абдулрашид Саъдуллаев, Заурбек Сидаков, Заур Угуев, Муса Эвлоев ва Россия терма жамоасининг бошқа етакчиларига рухсат бермади:

«Шу муносабат билан Россия кураш федерацияси Ижроия қўмитасида эркин, аёллар ва юнон-рум курашлари бўйича Россия терма жамоаларининг мураббийлар штаби ҳамда Олимпия ўйинларига таклиф этилган спортчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Олимпия ўйинларида қатнашмаслик тўғрисида бир овоздан қарор қилинди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!