“Инсонлар ҳаётига ва мол-мулкига хавф соладиган даражага келиб қолган” — Чилонзорда чинорлар кесилиши юзасидан изоҳ берилди

“Инсонлар ҳаётига ва мол-мулкига хавф соладиган даражага келиб қолган” — Чилонзорда чинорлар кесилиши юзасидан изоҳ берилди

“Эколог.уз” Telegram каналида “Тошкент шаҳар, Чилонзор-17, Ботирма маҳалласида кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташланибди” мазмунидаги хабар эълон қилган эди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қилим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Чилонзор тумани инспекцияси томонидан ўрганилганда “Ботирма” маҳалласидаги кўп йиллик чинорлар табиий омиллар таъсирида қуриб, инсонлар ҳаётига ва мол-мулкига хавф соладиган даражага келиб қолгани учун қуриган шохлари санитар мақсадида буталанганини маълум қиламиз.

Май ойи бошида Чилонзор туманида бир ёшли болани аравачасида дарахт босиб қолган ва у ҳодиса жойида вафот этган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!