Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарада биринчи чегара устуни ўрнатилди

A A A
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарада биринчи чегара устуни ўрнатилди

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси чегарасида 2024 йил 23 апрель куни ердаги геодезик ўлчовлар асосида координаталарни аниқлаштириш бўйича олиб борилган ишлар давомида биринчи чегара устуни ўрнатилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоев хизмати хабар беради. Ишлар икки давлат эксперт гуруҳлари фаолияти доирасида олиб борилмоқда ва улар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича комиссиянинг 8-йиғилишида эришилган келишувларга мувофиқва Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги Чегара хавфсизлиги бошқармаси, эксперт гуруҳлари геодезик ўлчовлардан фойдаланган ҳолда жойларда координаталарни аниқлаштириш жараёнини бошлангани ҳқид аввалроқ маълум қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!