Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

18 апрель куни Орол туризм ҳафталиги доирасида Мўйноқда «Aral Sea Eco Race» эко-марафони ва «Оролнинг 99 хил таоми» фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон ошпазлар уюшмаси, Прорун югуриш мактаби вакиллари, экологлар, мактаб ўқувчилари ва талабалар, экология фаоллари, сайёҳлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Марафонда юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, экология фаоллари, Орол денгизи тарихига қизиқувчи сайёҳлардан иборат 200 нафар киши иштирок этди. Энг кекса иштирокчи 70 ёшда, энг ёш иштирокчи эса 7 ёшда эди.

Эко-марафоннинг умумий масофаси 2 километрни ташкил этди. Концепцияга кўра, пойга давомида иштирокчилар 1 км масофага югургандан сўнг дарахт кўчати экишди. Ҳар бир иштирокчида ўзининг шахсий рақамига дарахт экиш фактини қайд этган ноёб чип бор эди.

Марафонда финал чизиғига етиб келган ҳар бир иштирокчига табиатни асраш лойиҳасидаги иштироки учун рамзий дарахт кўринишидаги медаль берилди. Шунингдек, мусобақа натижаларига кўра, олтита энг тезкор эркак ва аёллар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Орол туризм ҳафталиги доирасида «Оролнинг 99 хил таоми» гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Қўнғирот, Бўзатов, Тахтакўпир, Тахиатош, Қораўзак туманлари ошпазлари иштирок этиб, балиқдан турли таомлар тайёрлаш бўйича беллашишди.

Фестиваль якунларига кўра, Элликқалъа, Бўзатов ва Беруний туманлари ошпазлари совринли ўринларни эгаллашди.

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!